2024 йилнинг январ-феврал ойларида қарийб 13 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 18,5 фоизга ошган.

Ўзбекистонга 2 ойда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони:

  • Тожикистон – 8,7 минг нафар;
  • Қозоғистон – 2 минг нафар;
  • Қирғизистон – 1,9 минг нафар;
  • Россия – 220 нафар;
  • Туркманистон — 144 нафар.