Амалий сафар давомида Швециянинг Уппсала ва Лунд университетлари кутубхоналарида туркий халқларга оид 858 та (агар такрор нусхалар борлигини ҳисобга олсак, 500 тадан ортиқ) тарихий қўлёзмалар мавжудлиги аниқланди.
Улар орасида Алишер Навоий, Бобур, Фузулий, Сўфи Оллоёр, Машраб машҳур шоирлардан ташқари ҳали халққа номаълум бўлган шоирлар, таржимонларнинг ҳам қўлёзмалари мавжуд. Биргина Алишер Навоий қўлёзмаларининг ўзи 25 тани ташкил этади.
Ушбу қўлёзмалар XIX ва XX асрларда швед миссионерлари фаолияти давомида йиғилган, сотиб олинган ва кейинчалик Лунд ва Уппсала университетлари кутубхонасига туҳфа қилинган.
Мамлакатнинг Швециядаги элчихонасида Гулноза Халлиева билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу мамлакат кутубхоналарида сақланаётган 800 дан ортиқ ноёб қўлёзмаларни олимлар гуруҳи билан келиб, аввало тўлиқ реестрини тузиш, тавсифини яратиш, ҳаммасини яроқли ҳолга келтириб таъмирлаш, иложи бўлса қайтариш мақсад қилинган.











