Кеча, 21 июнь куни соат 20:43 да Тошкент вилояти Чиноз туманидаги фермер хўжаликларидан бирининг ҳудудида тахминан 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдони ёнган.  

Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:00 да етиб бориб, ёнғин соат 21:15 да ўчирилган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.