Ушбу ҳолат пул юборилаётган мамлакатлардаги иқтисодий фаолликнинг секинлашиши билан боғлиқ бўлиб, таҳлилчиларнинг фикрича, бу иш ҳақи ва мигрантларнинг бандлиги ўсишини чеклайди.
Барча ҳудудларда, айниқса Европа ва Марказий Осиёда (1 фоиз) ва Жанубий Осиёда (0,3 фоиз) секинлашув кутилмоқда. «Европа ва Марказий Осиёда юқори база эффекти ҳамда рублнинг АҚШ долларига нисбатан заифлашиши туфайли пул ўтказмаларининг ўсиши секинлашмоқда», — дейилади прогнозда.
Минтақалар бўйича Европа ва Марказий Осиёга пул ўтказмалари оқими ўтган йили рекорд даражага етди ва 19 фоизга ўсиб, 79 млрд долларни ташкил қилди. Ушбу ўтказмаларнинг асосий қисми Россиядан жўнатилган.











