«Азимут» авиакомпаниясининг Самарқанд — Уфа йўналиши бўйлаб учган самолёти техник сабабларга кўра «Самарқанд» халқаро аэропортига қайтган.

Тошкент вақти билан соат 12:00 да бортида 87 йўловчи бўлган АЗО7040 рейси учиш аэропортига келиб қўнди.

Айни дамда йўловчилар Самарқанд аэропорти терминалига жойлаштирилган.