Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридаги «Сиёб» деҳқон бозори атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган К.Д. фуқаролар Э. ва Ў.га жами 3 000 АҚШ долларини 33 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.











