Қайд этилишича, Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Бахтиёр Кутлиев фаолияти давомида одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Шунингдек, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари Ғайбулла Мирзаев ва Хушнуд Болтаев;

Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг раиси Жамолбек Жуманиёзов;

Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси Улуғбек Ҳамдамов;

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа судининг судьяси Озодбек Неъматуллаев интизомий жазога тортилди.

Аввалроқ, Саккиз нафар судья интизомий жазога тортилганлиги ҳақида хабар берилган эди.