Футболчи баҳсда рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетганди. Натижада у мия чайқалиши мумкинлиги муносабати билан кўрикдан ўтгани борди. Мане тиббий муассасада оғир жароҳатланган бола ҳақида билиб қолди ва унинг даволанишига пул тўлади.

«Бафусамда Мане бир оила манфаати учун сахий иш қилди. Мотоцикл болани уриб юборди, унинг танасида жуда кўп жойи синган ва жароҳатлар бор эди. У ўлимга яқин эди ва боланинг ота-онаси даволаниш учун пул тўлашга қодир эмасди.

Садио қийинчиликдаги оила билан учрашиб, нима бўлганини сўради. Вазият унга тушунтирилди ва у оилага 400 минг Ғарбий Африка франки (700 доллардан камроқ) берди, бу оиланинг оғирини енгиллаштирди», — деди Камеруннинг Equinoxe TV телеканали.