“Жўра хатиб бобо” жоме масжидининг очилиш маросимида туман ҳокими Лочин Облақулов, ҳудуд фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирок этган. Янгидан қурилган мазкур масжидда бир вақтнинг ўзида 500 нафар фуқаро ибодатини адо этиши мумкин. Масжид тўлиқ ҳомийлик асосида қурилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилган.
2021 йилнинг 5 ноябрь куни маҳалла аҳолиси янги масжидда биринчи жума намозини адо этишди.
Олдинроқ Нурота туманида ёниб кетган масжид ўрнига янгиси қурилиб, фойдаланишга топширилганди.










