Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев биринчи навбатда сурункали касалликлари бор аҳоли вакиллари эмланиши шартлигини айтиб ўтди.
«Чунки қандли диабет, гипертония ва бошқа сурункали касаллиги бор фуқароларда касаллик асоратлари жуда катта таъсир қилади. Шунинг учун эмлаш жараёнида улар аввало тиббий кўрикдан тўлиқ ўтказилади ва соғлиғида кескин ўзгаришлар кузатилмаса албатта эмланади», деган вазир ўринбосари.
Маълум қилинишича, республикада битта миллий вакцина сақлаш омборхонаси, 14та ҳудудий вакцина сақлаш омборхоналари, 206та туман (шаҳар) вакцина сақлаш омборхоналари мавжуд бўлиб, вакциналарни ташиш учун 17та авторефрижератор, 206та мини-авторефрижератор, 457та совиткичлар, 148та генераторлар, 10 минг 121та термосумкалар ва термоконтейнерлар шай ҳолатга келтирилган.










