Германиянинг Daimler AG автоконцерни ходимларига минг еврогача миқдорда бир марталик пул мукофотлари беради.

Концерн коронавирус пандемияси сабабли қийналиб қолган ходимларини ана шу тарзда қўллаб-қувватламоқчи.

Концерннинг хабар беришича, шартнома бўйича ишлайдиган 160 минг нафар ходимга декабрда ойлик маоши билан бирга қўшимча пул мукофотлари берилади.

Қайд этилишича, Daimler’дан ташқари, унга тегишли Mercedes Benz AG, Daimler Truck AG ва Daimler Mobility компаниялари ҳамда Германиядаги барча шуъба корхоналари раҳбарларига ҳам мукофот пуллари берилади.

Бир марталик мукофотлар ҳеч қандай солиқларга тортилмаслиги маълум қилинган.