“Россия ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот департаменти директори Захарова Мария Владимировнага фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабаси берилсин”, дейилган фармонда.
Фавқулодда ва мухтор элчи Россиядаги энг юқори дипломатик мартаба ҳисобланади. Бу мартабага эга шахс дипломатик хизматдан кетгандан кейин истеъфодаги фавқулодда ва мухтор элчи унвонини олади.
44 ёшли Мария Захарова МГИМОнинг халқаро ахборот факултетини халқаро ҳолат бўйича журналист мутахассислиги бўйича битирган. Инглиз ва хитой тилларини билади. Россия ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот департаменти директори лавозимида 2015 йил августдан бери фаолият юритиб келади.











