Маълумотларга кўра, бош вазир бошқа давлатлар билан ҳамкорликда Яқин Шарқдаги японияликларнинг хавфсизлигини таъминлашга ва кутилмаган ҳолатларга тайёр туришга кўрсатма берган.
Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суганинг журналистларга маълум қилишича, Токио манфаатдор давлатларни Яқин Шарқда кескинликни юмшатиш учун барча дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирган.
Аввалроқ Синдзо Абэ Эрон томонидан АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета зарбалари берилгандан кейин миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақиртирган.












