“2022 йилдан бошлаб Туркия ҳарбий-денгиз кучларига ҳар йили биттадан сув ости кемаси топширилади. Ҳаммаси бўлиб олтита сув ости кемаси қурилади. Уларнинг охиргиси 2027 йилдан кечикмай Туркия ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлигига топширилиши режалаштирилган”, деб айтган Эрдўған.

Anadolu агентлигининг хабар беришича, Piri Reis кемасининг массаси 1850 тоннани, узунлиги 68,3 метрни, эни 6,3 метрни ташкил қилади. Кема жамоаси 40 кишидан иборат.

Иккинчи сув ости кемаси – Hızır Reis техник жиҳозланиш босқичида бўлиб, тахминан 2022 йилда сувга туширилади.  

Ушбу сув ости кемалари замонавий торпедо мажмуалари билан қуролланган бўлиб, улар душманнинг қуруқликдаги қўзғалмас объектларини йўқ қилиши, мина тўсиқлар қўйиши ва ракета зарбалари бериши мумкин.