Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар комиссияси ташкил этилади.
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунчалар ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига мувофиқ таҳрир қилиш;
ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонунчиликка жорий этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси аъзоларининг рўйхати:
Шуҳрат Турсунович Ризаев - “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди, комиссия раиси
Минҳожиддин Мирзажонович Ҳожиматов - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, комиссия раиси ўринбосари
Шуҳрат Самардинович Сирожиддинов - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор, комиссия раиси ўринбосари
Муртазо Маматқулович Қаршибоев - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири
Абдусамат Эрназарович Раҳимов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти
Абдуғаппор Каримжонович Қирғизбоев - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири, тарих фанлари доктори, профессор
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан вакил
Баҳром Абдурахимович Абдуҳалимов - Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти
Сирожиддин Салохович Саидов - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири
Низомиддин Мамадалиевич Маҳмудов - ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор
Азамат Ҳамидович Зиёев - ЎзРФА Тарих институти директори, тарих фанлари доктори
Нурислом Тўхлиев - Халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори
Эшқобил Жўраевич Шукуров - “Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир
Иброҳим Усмонович Ғафуров - Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, адиб, таржимон
Хуршид Набиевич Дўстмуҳаммадов - Филология фанлари доктори, ёзувчи
Абдуваҳоб Паттахович Мадвалиев - ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари номзоди
Мирза Тўйчиевич Кенжабоев - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, шоир
Муҳаммат-Али Аҳмедов - Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Иномжон Мамасодиқович Азимов - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети факультет декани, филология фанлари номзоди
Баҳодир Нурметович Каримов - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор
Эркин Нормаматович Аъзамов - “Тафаккур” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Дурдона Сиддиқовна Худойберганова - ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори
Нодиржон Жонузоқович Холбутаев - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари
Исажон Абдурайимович Султонов - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи
Зайнобиддин Шаробиддинович Абдирашидов - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори, PhD
Тўра Мирзаев - ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, академик
Ёрқинжон Рахмоналиевич Одилов - ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори
Жаббор Холович Эшонқулов - Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи директори, филология фанлари доктори
Шуҳрат Норқизилович Кўчимов - Тошкент давлат юридик университети профессори, филология фанлари доктори
Иброҳим Жўраевич Юлдошев - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор
Маъруфжон Муҳаммаджонович Юлдошев - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти, филология фанлари доктори
Бахтиёр Ражабович Менглиев - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори
Ҳамидулла Болтабоев - Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори
Қосимжон Позилович Содиқов - Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори, филология фанлари доктори
Ҳадича Собировна Муҳитдинова - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, педагогика фанлари доктори; филология фанлари номзоди
Ғайбулла Боллиевич Бобоёров - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, тарих фанлари доктори
Омонулла Бўриев - ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори
Аъзам Абдулла - Физика-математика фанлари доктори, академик
Аҳмаджон Мелибоев - “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири
Равшан Жомонов - Хореография олий мактаби ўқитувчиси, филология фанлари номзоди
Абдусаттор Жуманазаров - ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Қўлёзмалар институти катта илмий ходими, адабиётшунос
Исроил Усмонович Шамсимухамедов - Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, филология фанлари номзоди
Комилжон Шаробитдинович Тожибоев - ЎзРФА Ботаника институти директори, биология фанлари доктори, академик
Шавкат Абдуллаевич Аюпов - ЎзРФА Математика институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик
Шуҳрат Абдуманопович Эгамбердиев - ЎзРФА Астрономия институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик
Ҳотам Бахранович Ашуров - ЎзРФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори, техника фанлари доктори
Бахтиёр Собиржонович Зокиров - ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори
Рихси Исахўжаевич Исаев - Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, техника фанлари доктори
Бахтиёржон Бакирович Акбаралиев - Тошкент ахборот технологиялари университети Дастурий инжинеринг факультети декани, техника фанлари номзоди
Гулшан Асадовна Асилова - Божхона институти профессори, филология фанлари доктори
Аббосхон Собирхонович Тўраев - ЎзРФА Биорганик кимё институти директори ўринбосари, кимё фанлари доктори, академик
Дониёр Султонбоевич Яхшибоев - Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжинеринг факультети декани, техника фанлари номзоди
Содиқжон Холиқназарович Абдуназаров - ЎзРФА Ботаника боғи директори, география фанлари номзоди.











