Таъкидланишича, Анголадан Тогога йўналаётган танкер 15 декабрда ҳужумга учраган.

Lloyd's List нашрининг хабар беришича, Маршалл ороллари байроғи остида сузган танкер Ломе портидан 110 денгиз мили узоқлигида ҳужумга учраган. Қароқчилар кема экипажининг 20 аъзосини гаровга олган. Улар орасида Ҳиндистон ва Нигерия фуқаролари бор. Бир денгизчи кемада уни бошқариш учун қолдирилган.