Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бундан ташқари, 2020 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича юзага келадиган манфий қолдиқни (“0” ставкасини қўллашдан ташқари ҳолатлар учун ҳам) республика бюджетидан қайтариш тартиби киритилмоқда.

Солиқ маъмурчилигининг самаралилигини таъминлаш нуқтаи назаридан, ҳисоб-варақ фактуралар марказлашган тартибда таҳлил қилиниб ва солиштирилиб республика бюджетидан қайтарилади.

Жаҳон тажрибасига кўра кўп давлатларда қўшилган қиймат солиғи марказлашган бюджет (федерал) даромади ҳисобланади.

Ягона солиқ тўлови эса тўлиқ маҳаллий бюджетларга ўтказилади, илгари Пенсия жамғармаси, Ёшлар иттифоқи ва Касаба уюшмаларига ажратма қилинар эди.