Унинг маълумот беришича, Сурия бўйича 14-халқаро учрашув 10-11 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
"Унда кафил давлатлар: Эрон, Россия ва Туркия, Сурия ҳукумати ва Сурия қуролли мухолифати делегациялари иштирок этиши режалаштирилган. Кузатувчилар сифатида БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқнинг юқори даражадаги вакиллари қатнашади", - деди Смадияров.
Унинг сўзларига кўра, Нурсултондаги учрашув кун тартибига Суриядаги сиёсий жараёнларни тезлаштириш масаласи киритилган.











