Марказий банкнинг 2019 йилнинг I ярим йили учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича маълумотларида айтилишича,  2018 йил I ярмида ушбу кўрсаткич 2,28 млрд долларга тенг бўлган.

Ўз навбатида, 2019 йил I ярмида Ўзбекистондан ўтказмалар миқдори 467 млн долларни ташкил қилди. 2018 йил I ярмида - 401,1 млн доллар. 

2019 йил I ярмида энг кўп пул ўтказмалари МДҲ давлатларидан амалга оширилган - 2,15 млрд доллар. Бунда кучли учлик қуйидагича кўринишга эга: Россия Федеpацияси - 1,97 млрд, Қозоғистон - 144,1 млн, Қирғизистон - 16,6 млн доллар. 

Қолган мамлакатлар ҳиссасига 433,9 млн доллар тўғри келди.