
БваММВ вазири ўринбосари Нодирбек Яқубовнинг сўзларига кўра, 2018 йилги пахта терими мавсумида @mehnathuquqbot махсус телеграм боти ва 712-000-601 ишонч телефони орқали 2000дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Шундан 200га яқинида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари тасдиқланган ва тегишли чоралар кўрилган.
Пахта терими мавсумида меҳнат ҳуқуқларини бузганлиги учун 160дан ортиқ мансабдор шахс лавозимидан озод этиш ёки туширилиш, жарима тўлаш сингари маъмурий жавобгарликка тортилган.











