«Бандлик ва меҳнат муносабатлари идоралари салоҳияти ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳамда аҳолини янги иш жойлари билан таъминлаш учун Жаҳон банки 50 млн доллар миқдорида кредит ажратилди. Ушбу лойиҳа доирасида айрим тоифадаги гуруҳларни ижтимоий ҳимоялаш тизими модернизация қилинади ва мақсадли кўмак берилади», - деди Эркин Муҳиддинов. 

Унинг сўзларига кўра, бу йўналишда қуйидаги ишлаар амалга оширилади:

- манзиллилик ва хабардорлик, ижтимоий ёрдамни яхшилаш учун ижтимоий тадқиқотлар ва ахборот кампаниялари ўтказиш;
- касаначиликни ривожлантириш;
- АКТ бўйича тренинглар;
- ижтимоий тўловлар самарадорлигини яхшилаш мақсадида дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш ва лицензиялар харид қилиш;
- ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари салоҳиятини ошириш.