«Меҳнат бозоридаги вазиятни нисбатан барқарор ушлаб туришга «Обод қишлоқ» «Обод маҳалла» «Обод марказ» давлат дастурлари доирасида ишларни амалга ошириш бўляпти. Бундан ташқари, фуқароларни жамоат ишлари жамғармасидан молиялаштирган ҳолда қурилиш, ободонлаштириш ишлари, баъзан қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ва вақтинчалик ишларга жалб этган ҳолда бандлик кўрсаткичларини нисбатан барқарор ушлаб турибмиз. Ҳозирда, 110 минг киши шу каби ишларда банд.
Эътиборли жиҳати шундаки, «Ҳар бир оила тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан 180 минг кишига тадбиркорлик орқали ўзини-ўзи иш билан таъминлаш имконини тақдим этдик. Бу ҳам жуда ижобий ўзгариш», - деди Шерзод Қудбиев.











