Уфа суд ижрочилари «Регистан Чайхана» умумий овқатланиш муассасаси фаолиятини тўхтатиб қўйишди, у ерда Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ноқонуний тарзда ишлаб келган. Бу ҳақда минтақавий суд ижрочилар хизмати хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, якка тартибдаги тадбиркор тегишли ҳужжатларсиз идиш-товоқ ювувчиси сифатида аёлни ишга қабул қилган.

Суд ижрочилари федерал хизматининг Бошқирдистон Республикаси бўйича матбуот хизмати хабарига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш материалларини кўриб чиқиб, суд 15 кунга кафе фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарган.