“Мазкур тайинлов Халқаро валюта жамғармасининг солиқ-бюджет масалалари бўйича департаменти томонидан амалга оширилаётган солиқ маъмурчилиги лойиҳаси доирасида амалга оширилди”, дейилади хабарда.  

Қайд этилишича, Модестас Каселяускас Литва Республикаси солиқ органларидаги кўп йиллик иш тажрибасига эга, 2005-2014 йилларда Литва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат солиқ инспекциясига раҳбарлик қилган. 

Фото: Ўзбекистон ДСҚ матбуот хизмати

Каселяускас 2019-2023 йилларга мўлжалланган солиқ маъмурчилигидаги ўрта муддатли ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий этишда ДСҚ ва Молия вазирлигига кўмаклашади. Унинг вазифаси соҳани юқори технологияли, автоматлашган, замонавий талабларга жавоб берувчи ҳамда коррупциядан холи солиқ хизматига айлантиришда ёрдамлашишдан иборат бўлади.