Филадельфия шаҳридаги 2300 аренасида бўлиб ўтган жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда Абдуқаҳҳоровга ҳакамларнинг барчаси ғалабани тақдим этди. Ҳакамлар 118-110, 117-111, 115-113 натижаларини қайд этишган.

GoSport.uz хабарига кўра, ушбу ғалабадан сўнг Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи ўринга кўтариладиган бўлди ва чемпион билан жанг қилувчи мажбурий даъвогарга айланди.

Мазкур вазн тоифасида америкалик Эррол Спенс (25-0, 21 KO) чемпион саналади.