71 ёшли Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага ётқизилган. Айни вақтда у беҳуш қолмоқда, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун кураш олиб боришмоқда.
Мираброр Усмонов 2005 йилдан буён Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳисобланади. У 1990—1992 йилларда Ўзбекистон Савдо вазири, 1992—1994 йилларда «Ўзбексавдо» раиси, 1994—2005 йилларда бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган.
У 2006—2017 йилларда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти бўлган, 2013—2017 йилларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ҳисобланган.
Эслатиб ўтамиз, Мираброр Усмонов 1 март куни Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисининг биринчи кунида кўриниш берганди.











