Унга кўра, хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари қуйидагилар билан таъминланади:
• хавфсиз туризмни таъминлаш вазифаларини бевосита жойларда бажарадиган бўлинмаларнинг ходимларини электрон тарзда таржима қилувчи дастурий таъминотлар ва ахборот тизимларининг маълумотлар базасидан фойдаланиш имконини берадиган персонал планшетли компьютерлар;
• туристлар гавжум жойларда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни ўтказиш жараёнида вазиятни кузатиш имконини берувчи махсус воситалар билан жиҳозланган мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автобуслар;
• туристик объектлар, ўтиш қийин бўлган тоғли ҳудудлар ва сув ҳавзалари объектлари ҳудудида патруллик қилиш учун мўлжалланган, шунингдек туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб олиб юриш учун мўлжалланган транспорт воситалари;
• туристлар иштирокидаги оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида вужудга келаётган вазиятни кузатиб туриш ҳамда туристик зоналарнинг ўтиш қийин бўлган тоғли ҳудудларидаги вазиятни ўрганиш учун видеокузатув воситалари билан жиҳозланган учувчисиз учадиган аппаратлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаганди.











