“Йўл харитаси”да белгиланишича, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида ички ишлар органларининг ўз штат бирликлари ҳисобидан Ўзбекистон ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича махсус отрядлари тузилмасида туристик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида хизмат кўрсатиш бўйича алоҳида гуруҳлар ташкил этилади.

Алоҳида гуруҳлар 4-5 нафар ходимдан иборат бўлади.

Бундан мақсад, туристлар хавфсизлигини террористик таҳдидлардан ҳимоя қилишни тизимли таъминлашдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармаси ташкил этилиши хабар қилинганди.