Унга мувофиқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари тузилмаларида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини ташкил этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади:

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси таркибида “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида хизмат олиб борувчи тегишли бўлинмани ушбу ҳудуддаги табиий омилларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ташкил этиш;

хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларининг тўлақонли фаолиятини таъминлаш мақсадида, фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда уларни жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш;

шахсий таркибни танлов асосида, хорижий тилларни биладиган малакали мутахассислар билан жамлаш.

Шунингдек, “Йўл харитаси”да Хива шаҳрининг туристик салоҳиятини инобатга олган ҳолда, Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасининг ўз штат бирликлари ҳисобидан янги қурилган “Хива” темир йўл станциясида хавфсизликни таъминлаш бўлинмасини шакллантириш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинганди.