Штатнинг фавқулодда вазиятларни енгиш хизмати вакили Катарина Кэроллнинг маълум қилишича, фавқулодда хизматлар охирги 24 соат давомида 18 та қутқарув операциясини ўтказиб, 1,1 мингга яқин одамни эвакуация қилишган.
Телеканал маълумотларига кўра, штат бош вазири Анастасия Палашчук бир неча минг уй сув остида қолганини маълум қилган.
Мингга яқин одам эвакуация марказларида қабул қилинган, штат шимолидаги Таунсвиллдаги барча мактаблар ёпилган. Шаҳар аэропорти ҳам ёпилган, у 4 март куни тушдан кейин очилади.











