Сороснинг таъкидлашича, Хитой дунёдаги ягона авторитар режим эмас, бироқ айнан шу давлат, унинг фикрича, «технологик жиҳатдан энг бой, энг кучли ва энг илғордир». Унинг қайд этишича, сунъий идрок соҳасидаги Хитой ишланмалари «авторитар режимга фойда олиш»га ёрдам бермоқда.

«Биз Хитой халқи, айниқса, Конфуций анъаналарига риоя қилишни хоҳлайдиган ишбилармон ҳамжамият ва сиёсий элитадан умид қилишимиз керак», - дея хулоса қилган Сорос.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ разведкасининг янги стратегияси туфайли протест билдирганди.