Демократларнинг билдиришича, конгресс Трамп таржимонларини сўроқ қилиши керак, сабаби ҳозирги вақтда АҚШ президентининг Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувлари борасида «махфийлик» сақланиб турибди. Улар 2018 йил Хельсинкидаги учрашувда таржимонлик қилган шахс билан суҳбатни ўта муҳим, деб ҳисоблашмоқда.
Аввалроқ, АҚШ вакиллар палатасининг иккита қўмитаси ҳуқуқшунослари Дональд Трамп ва Владимир Путин учрашувларида иштирок этган таржимонларни кўрсатмалар бериш учун чақиртириш имконини муҳокама қилаётгани хабар берилганди.
Washington Post нашрининг маълум қилишича, Трамп ўз маъмуриятидан Путин билан суҳбатлари тафсилотларини яширган. Бунинг натижасида ҳаттоки махфийлаштирилган файлларда ҳам Трампнинг Путин билан охирги икки йил ичида 5 та жойдаги суҳбатининг бирорта батафсил ёзуви қайд қилинмаган.











