Нашр Facebook собиқ топ-менежери Эллиот Шрагенинг корпорация Соросга медиа ҳужумларни амалга оширгани ҳақидаги сўзларига изоҳ сўраб, фонд расмий вакили Патрик Гаспардга мурожаат қилди. 

Гаспарднинг жавоб қайтаришича, агар корпорация ҳақиқатдан ҳам Соросга «зарар» етказиш истагида бўлса, унда АҚШ Конгресси унинг устидан назорат ўрнатиши лозим. Унинг қўшимча қилишича, жамғарма томонидан молиялаштирилувчи баъзи компаниялар «Facebook’дан озодлик» кампаниясида қатнашган, бироқ хайрия ташкилотидан бунинг учун пул олишмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook собиқ топ-менежери Жорж Соросга ҳужумларни тан олганди.