«Хитой Халқ Республикаси Фанлар академиясининг Шинжон физика-техника Институти таклифига биноан Тошкент шаҳрида Хитойнинг халқ табобати марказини ташкил этишга ёрдам бериш, икки мамлакат Фанлар академиялари ўртасида илмий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлик, Хитой Халқ Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Шомансур Саъдуллаев «Дўстлик» мукофоти билан тақдирланди», - дейилади хабарда.
Шомансур Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори ҳисобланади.











