Ушбу жанг Япониянинг Сайтама шаҳрида бўлиб ўтди. Вазни 150 килодан ошиқ бўлган бу спортчилар учун алоҳида қоида жорий этилди: улар ҳар бири уч дақиқадан бўлган уч раунд давомида жанг олиб боришлари керак эди. Дастлабки икки раундда улар жанг олиб боришди, учинчи раундга келиб эса бир-бирларига деярли зарба беришмади. Уларни реферининг жангга чорлаши ҳам айтарли фойда бермади. 

Бу жангда ҳакамлар овози билан Сапп ғалаба қозонди.