Симоньяннинг сўзларига кўра, Петров ҳамда Боширов унга Солсберидаги ибодатхона фонида тушган фотосуратларини WhatsApp орқали юборишни ваъда қилишган, бироқ ҳозирча бу рўй бермаган.
«Мен улар ўзимга қўнғироқ қилган рақамни бир неча марта тердим, аммо у ўчириб қўйилганди. Улар фотосуратларни топишса, менга жўнатишларини айтишганди, лекин мен ҳамон кутмоқдаман», - дея Симоньяннинг интервьюсидан иқтибос келтирган Daily Telegraph.
Унинг қўшимча қилишича, Петров ва Боширов суратга олиш ишларидан аввал унга бу уларнинг биринчи ҳамда охирги интервьюси эканлигини маълум қилишган. Эркаклар интервьюга журналистларга қариндошлари, иш бўйича шериклари, танишлари ёки синфдошларини топишда ёрдам бермайдиган саволлар берилса, рози бўлишган, деб қўшимча қилди Симоньян.
13 сентябрь куни RT’га интервьюда Петров ва Боширов ГРУга ишламасликлари, Скрипалларга суиқасдга алоқадор эмасликлари, Солсберига сайёҳлар сифатида боришганини маълум қилдилар. Уларнинг иддао этишича, Солсбери икки марта боришган - 3 ва 4 мартда, сабаби биринчи сафарда ёмон об-ҳаво туфайли диққатга сазовор жойларни томоша қила олишмаган. Симоньяннинг уларда ибодатхона ёнида тушган суратлари бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволига, аниқ жавоб берилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Путинни Скрипалларни заҳарлашда айблаганди.












