Тизим океан сиртида сузиб юрувчи пластик чиқиндиларни сув оқими ва тўлқинлар ҳисобига тутиб олади. Тўсиқда йиғилувчи чиқинди махсус кемаларда утиллаштириш учун қуруқликка етказилади.
Тизим 5 кун ичида Калифорния соҳилларидан 440 км масофа узоқликка олиб борилади ва синов режимида ишлайди. Агар синовлар муваффақиятли ўтса, тўсиқ Тинч океанида соҳилдан 2 минг километр узоқликка етказилади.
Тизимнинг муаллифи ва Ocean Cleanup асосчиси 23 ёшли голландиялик Боян Слат ҳисобланади. У ўз лойиҳасини амалга ошириш учун Нидерландия ҳукумати, хайриялар ва бошқа технологик компаниялар кўмаги эвазига миллионлаб доллар йиға олган. Келгусида океанни тозалаш учун бундай тўсиқлардан 60 тадан кўпроқ яратиш режалаштирилган.











