«Ливерпуль» яримҳимоячиси Садио Мане «Лестер»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг, шаҳар масжидларидан бирининг таҳоратхонасини тозалаш ишларида иштирок этди.

The Gulf Today хабарига кўра, сенегаллик футболчи шаҳарнинг «Ар-Роҳман» масжидида намоз ибодатини адо қилганидан сўнг, бошқа мусулмонларга қўшилиб, таҳоратхонани тозалаб қўйди.