CIFAL Россиянинг “Росатом” корпорацияси билан Ўзбекистонда атом станцияси қуриш учун техник, савдо ва молиявий музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда. Шунингдек, компания АЭСни қуриш учун ускуналар етказиб беришга тайёр.
Россия юртимизда “3+” ВВЭР-1200 замонавий авлод станцияларини қуришни таклиф қилмоқда. “Росатом”нинг Бангладешдаги худди шундай станцияни қуриш лойиҳаси тахминан 13 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Унинг 11.3 млрд. доллари Россия томонидан давлат экспорт кредити сифатида тақдим этилган.
АЭСнинг қурилиши 3.7 млрд. кубометр табиий газни тежайди. Шу билан бирга, атмосферага чиқадиган табиий газдан ҳосил қилинган углерод моноксит миқдори йилига 3 млн. тоннага камаяди.
Ўзбекистон ҳукумати Россияга АЭС қуриш учун 10 та майдонни кўрсатди. Булар энергия тизимининг марказий (Тошкент вилояти) ва шарқий (Фарғона водийси) қисмлари, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё ҳудудларидир.
“Росатом” бошлиғи Алексей Лихачёв Тошкентга келганида АЭС Навоий вилоятида қурилишини айтди.










