«Барселона» клубининг янги футболчилари 2018/19 мавсуми учун ўзларига рақам танладилар.
RAC1 хабарига кўра, Артур кўп йиллар давомида Андрес Иньестага тегишли бўлган 8-рақамни олди. Клеман Лангле 15-рақам остида тўп тепадиган бўлди. Малком ўз танловини 7-рақамда тўхтатди. Артуро Видаль эса 22-рақамни олди.











