Тўпни ҳимоя чизиғидан узоқлаштириш мақсадида олдинга тепиб юбориш, тўпни рақибдан олиб қўйиш ва сейвлар каби ҳимоя ҳаракатларини Россия термаси ҳаммадан кўп амалга оширган – жами 259 марта.

Мусобақанинг энг кучли ҳужум чизиғи сифатида Бразилия терма жамоаси тан олинди. Пентакампеонлар мусобақа ўйинларида жами 292та ҳужум уюштиришган.

Тўп узатишларнинг аниқлиги бўйича энг яхши жамоа – Испания терма жамоаси (3120та аниқ пас).

14та гол урган Бельгия мусобақанинг энг сермаҳсул жамоаси бўлиб турибди.

Россия терма жамоаси яримҳимоячиси Роман Зобнин –ЖЧ-2018нинг барча иштирокчилари орасида энг узоқ масофага югурган ўйинчи. «Спартак» вакили ЖЧнинг 5 ўйинида 62 километрни босиб ўтган.

Россия-2018нинг дарвозабонлар учун энг хавфли футболчиси – Неймар. Бразилиялик ҳужумчи дарвоза томон 27 марта зарба йўллаган. Серхио Рамос жамоадошларига энг кўп аниқ тўп узатган футболчи бўлиб, у 485 марта аниқ пас оширган. Ҳаммадан кўп сейв Мексика термаси дарвозабони Гильмеро Очоа ҳисобида – 25та.

Ушбу статистик рақамлар ЖЧ-2018нинг 60та ўйини таҳлили натижасидир. Олдинда бизни яна тўртта ўйин кутиб турибди.