Президент фармони ижроси доирасида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” маҳалласида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Лутфулла Убаев ташаббуси билан болалар майдончаси қуриб, фойдаланишга топширилди. 

“Болаларимиз – бизнинг келажагимиз. Биз мана шу келажагимизнинг пойдеворини тўғри қўйсак, кўзлаган олий мақсадларимизга сўзсиз етамиз. Бу болалар юртда бўлаётган ўзгаришларни ҳозирданоқ ҳис эта боришлари керак, ана шунда уларнинг қалбидан жой оладиган Ватан туйғуси ҳеч қачон сўнмайди. Мазкур ташаббус 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига байрам совғаси бўлди”,  - дейди ЎзЛиДеП аъзоси Лутфулла Убаев.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати  Лутфулла Убаев. Фото: KUN.UZ

Маҳалла фуқароларининг таъкидлашича, болалар майдончасининг аввалги ҳолати ачинарли аҳволда бўлган. Эндликда янги майдончада “Ипакчи”нинг 100дан ортиқ боласи спорт билан шуғулланиши мумкин.