2018 йил апрел ойида Давлат статистика қўмитаси томонидан муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича танланма кузатув ўтказилди. Республикада муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш кўрсаткичларининг юқори эмаслигига қарамасдан (кузатилган корхоналарнинг 3,9%), кўрсаткичнинг ўтган йилги кузатув натижаларига (3,7% ) нисбатан ўсиш тенденцияси кузатилган.

Биогаз қурилмаларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ўзгаришсиз қолиши билан бир қаторда (кузатилган корхоналар сонининг 2,7%) қуёш батареялари ва қуёшда ишлайдиган коллектор қурилмаларидан фойдаланадиган корхоналарнинг улуши ошганини кузатиш мумкин.

Олинган натижаларга кўра ҳудудларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш Навоий вилояти (12,5% вилоятда кузатилган корхоналар сонидан), Қашқадарё (7,5%) вилоятларидан ташқари сезиларли даражада фарқ қилмаганини кўрсатди.

Шу билан бир қаторда, таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилганлиги натижасида, биогаз қурилмаси мавжуд корхоналарнинг 24%да биогаз қурилмалари бир ойда ўртача биогаз ва биоўғит ишлаб чиқариш ўтган йилдаги кузатув натижаларига нисбатан паст бўлди.

Ўтган йилги кузатувга қараганда, фотоэлектрик қурилмалар томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўртача миқдори 6 баробар кўпайган. Сувни иситиш учун қуёш коллектор қурилмаларидан фойдаланадиган корхоналарда, гувоҳномага эга замонавий электр тежамкор сув иситиш қозонлари ўрнатилган.