

Ушбу сайёр суд мажлисида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларига суд томонидан ҳукм қилинган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси талабларига асосида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш тўғрисидаги 30дан ортиқ тақдимномалар кўриб чиқилди. Натижада жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя этган 28 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.










