Қайд этилишича, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

пойтахт ҳудудида 2018 йилнинг 1-чорагида қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволи юзасидан Тошкент шаҳар прокурорининг ҳисоботи тўғрисида;

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бош бошқармасининг 2018 йилнинг 1-чорагидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

Тошкент шаҳар молия бош бошқармасининг 2018 йилнинг 1-чорагидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

Ер ресурслари ва давлат кадастри Тошкент шаҳар бошқармасининг фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда бошқа масалалар.