Уорвик университетининг лойиҳа устида ишлаётган олимлари сунъий орол-давлат ўзининг рақамли валютаси Vayron билан мутлақ мустақил давлат яратишга имкон беради, деб ҳисобламоқдалар. Лойиҳа энг замонавий пухта материаллар ва энергия тежовчи технологиялар: қуёш панеллари ва юқори сиғимга эга электр энергия сақлагичлар қўлланган ҳолда бажарилади.
Бутун объект ҳимоя тўсиғи билан ўралган 118 та оролдан иборат яхлит конструкциядан иборат бўлади. Ушбу антиқа мажмуани Таити ороллари ёнида қуриш режалаштирилмоқда.










