“Жеймс Коми – ҳар доим ёмон тугаллайдиган одам (ақлли одам эмас!), у тарихга ФҚБнинг энг ёмон директори сифатида киради”, деб ёзган Трамп.
Трамп, шунингдек, Комининг ёдномаларини ёлғон, унинг ўзини эса ёлғончи деб атаган.
Коми Трамп томонидан истеъфога кетказилмагунча ФҚБга 2013 йил 4 сентябрдан 2017 йил 9 майгача бошчилик қилган.











