8 апрель куни Бўз туманида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов раислигида вилоят ИИБ ходимлари билан “Жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда мазкур йўналиш бўйича вилоятда 2018 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида Бўз ва Улуғнор тумани таянч пунктлари инспекторларига хизмат сумкалари топширилди.        

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон