Италияда полициячилар ва карабинерлар «Коза ностра» мафия ташкилотига алоқадор бўлган гуруҳлардан бирининг 40 нафар аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда La Presse терговчиларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Ҳибсга олинган шахслар оролнинг шарқий қисмида, Мессина шаҳри яқинида фаолият олиб орган «Барселона оиласи» гуруҳига аъзо бўлишган. Уларни товламачилик, ўғрилик, қуролни ноқонуний сақлаш, фирибгарлик, таҳдид қилиш ва зўравонликда айблашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия полицияси Калабрияда 48 кишини қўлга олганди, улар «Ндрангета» мафия гуруҳи билан алоқадорликда гумонланмоқда.











