Аввалроқ Маск Falcon Heavy’нинг илк парвози 2018 йил январида бўлиб ўтишини маълум қилганди. Ракета Марс орбитасига жўнатилади. SpaceX раҳбари “агар ракета парвоз вақтида портлаб кетмаса, узоқ коинотда миллиардлаб йиллар давомида қолишини” айтган.

Фото: twitter.com/ @elonmusk
Фото: twitter.com/ @elonmusk

SpaceX февралда 2018 йил охирида 2 нафар сайёҳ Ой атрофига бир ҳафталик парвозга жўнашини маълум қилганди. Улар Falcon Heavy ракетаси томондан орбитага олиб чиқиладиган Dragon 2 юк кемасида бўлишади. Сайёҳлар номлари ошкор қилинмаган.